ЁНҒОҚ ҚУРТИ

ЁНҒОҚ ҚУРТИ (Sarrothypus rausculana Srsh.) — ёнғоқмевалилар зараркунандаси. Капалаги 8—9 мм, қаноти ёзилганда 13—23 мм. Қаноти кулранг. Тухуми 0,5 мм. Қурти 16 мм гача, қизғиш ёки оч яшилқўнғир, узун туклар билан сийрак қопланган, боши ва кўкрак оёклари қўнғир. Ғумбаги 11 мм, жигарранг, усти оқ, ости ялтироқ. Ёнғоқ қурти, асосан, Ўрта Осиё ва Жан. Қозоғистонда тарқалган. Ёнғоқ мевасини ва ёш новдаларини зарарлайди. Қурттушган ёнғоқ пишмасдан тўкилади. Ёнғоқ қурти дарахт пўстлоғи остида ва ёриқларида пилла ўраб қишлайди, эрта кўкламда ғумбакка айланади, капалаклари апр. да уча бошлайди. Тухумини хом ёнғоққа 1—2 тадан қўяди. Тухумдан чиққан қуртлар ёнғоқ мағзини ейди. Ёнғоқ қурти йилига 2—3 авлод беради.

Кураш чоралари: дарахт танасига қурт ушлагич — дориланган похол, қоп белбоғ боғлаб қўйилади. Ёнғоқ қурти капалаги учиш даврида (биринчи авлоди май, иккинчи авлоди июньиюль ойлари) дарахтга залон (2,4 — 4л/га), децис (0,5—1,0 л/га) каби инсектицидларнинг 0,2—0,3% эритмаси пуркалади.

Prev Article

ЁНҒИН

Next Article

ЁНҒОҚДОШЛАР