ЁНИЛҒИ ФИЛЬТРИ

ЁНИЛҒИ ФИЛЬТРИ — ёнилғини механик аралашмалар ва сувдан тозалайдиган қурилма. Ички ёнув двигателитл ёнилғи билан таъминлаш тизимида қўлланилади. Ёнилғи яхши тозаланмаса, карбюраторли двигателда жиклёрларни, дизелца ёнилғи насоси ва форсункани ифлослантириб, уларни ишдан чиқариши мумкин. Дизель двигателларида бир йўла дағал ва майин тозаловчи Ёнилғи фильтридан фойдаланилади. Дағал тозаловчи Ёнилғи фильтри тирқишли металл лента ёки пластинкалардан иборат бўлиб, йирик зарраларни тутиб қолади. Майин тозаловчи Ёнилғи фильтри пахта, ип (қоғоз) ва фетр (махсус жун) дан тайёрланиб, ёнилғини жуда майда аралашмалардан тозалайди. Карбюраторли двигателларда тўрли ва пластинкали фильтрлар қўлланилади.

Loading...