ЁНИЛҒИ НАСОСИ

ЁНИЛҒИ НАСОСИ — ички ёнув двигателиниж ёнилғи билан таъминлаш тизимидаги қурилма. Дизель двигателидаги Ёнилғи насоси корпус, кулачокли вал, турткич, плунжерлар жуфти, ҳайдаш клапанлари жойлашган насос каллаги, ёнилғи миқдорини ростлаб турадиган механизмлардан иборат. Карбюраторли ички ёнув двигателида ёнилғи бакидан ёнилғини карбюраторнинг қалқовучли камерасига зарур миқдорда узлуксиз оқим билан узатиб туради, дизелларда эса ёнилғини аниқ белгиланган вақтларда ҳар қайси форсунката узатади ва ёниш камерасига пуркаш учун етарли босим (12,5—17,5 МПа) ҳосил қилади. Карбюраторли ички ёнув двигателларида диафрагмали, дизелларда кўп плунжерли ва бир плунжерли Ёнилғи насоси ишлатилади. Дизелларда ишлатиладиган Ёнилғи насоси юқори ва паст босимли хилларга бўлинади. Юқори босимли Ёнилғи насоси ёнилғини форсункага, паст босимлиси эса насосфорсун кага узатиш учун хизмат қилади. Ёнилғи миқдорини ростлаш усулига қараб, плунжер йўли ўзгарувчан; ёнилғи ўтишини ростловчи игнали; бурилувчи плунжерли хилларга бўлинади. Бурилувчи плунжерли Ёнилғи насоси энг кенг тарқалган. Бунда ёнилғи миқдори ричаг ва эксцентрик ёрдамида клапаннинг очилиш пайтини ўзгартириб ростланади. Двигателда нечта цилиндр бўлса, шунча плунжер бўлади. Mac, 2, 4, 6 плунжерли Ёнилғи насоси бор.

Loading...