ЁНИШ

ЁНИШ — муайян миқдорда иссиклик ва ёруғлик (аланга) чиқариб, шиддат билан ўтадиган мураккаб физик-кимёвий жараён. Кўпинча, Ёниш асосини моддаларнинг оксидловчи экзотермик реакцияси ташкил этади. Физиккимёвий назарияга кўра, моддалардаги иссиклик ёки диффузион ўзгариш жараёнлари, портловчи моддалар, озон, ацетиленнинг ажралиши, моддаларнинг хлор, фтор билан бирикиши, металларнинг хлор, натрий оксиди ва б. б-н ўзаро таъсири Ёниш ҳисобланади. Ёнишнинг диффузион (фаол зарраларнинг диффузияланиши натижасида тарқалиши) ва иссиклик (иссиклик узатиш натижасида тарқалиши) турлари бор. Диффузион Ёниш паст босимда рўй беради (мас, газ ва ҳаво аралашмасининг ёниши). Иссиқлик Ё. и печлар, ички ёнув двигателларида ўтади. Ёнувчи модда ва оксидловчининг агрегат ҳолатига кўра, гомоген Ёниш, портловчи моддалар ва порохларнинг ёниши, гетероген Ёниш фарқ қилинади. Гомоген Ёниш — газ ва буғсимон ёнувчи моддаларнинг газеимон оксидловчи (мас, ҳаво кислороди) муҳитида ёниши. Газ печлари, камералари, колонкалари ва б. да шундай Ёниш рўй беради. Портловчи моддаларнинг ёниши — портловчи моддаларнинг бўлиниш экзотермик кимёвий реакцияси зонасининг ўзўзидан тарқалиши ёки бир қатламдан иккинчи қатламга реакция энергияси (иссикдик)нинг утиши натижасида портловчи модда компонентларининг ўзаро таъсирлашуви. Бунда Ёниш тезлиги портловчи модданинг табиатига, заряднинг босими, траси, зичлигига боғлиқ бўлади. Бундай Ёнишда ташқаридан ҳаво бериш шарт эмас. Гетероген Ёниш — суюқ ва қаттиқ ёнилғининг газеимон оксидловчи муҳитида ёниши. Суюқ моддаларнинг ёнишида уларнинг буғланиши муҳим роль ўйнайди. Тез буғланадиган суюқликларнинг ёнишини гомоген Ёнишга киритиш мумкин. Қаттиқ моддалар ёнганда, кўпинча, уларнинг таркибидаги учувчи компонентлар ажралмайди (мас, металларнинг ёниши). Техникада таркибида углерод ва маълум дорда органик моддалар бўлган қаттиқ ёқилғи, мас, кўмирнинг ёниши муҳим ўрин тутади. Ёнишнинг исталган турида икки босқич — алангаланиш ва ёнувчи модданинг ёниши ҳамда Ёниш маҳсулотлари ҳосил бўлгунча ёниб тугаши рўй беради. Иккала босқич учун кетган вақт умумий Ёниш вақтини ташкил қилади. Ёнилғини тўла ёндириш учун кам вакт сарфлаш ёкиш техникасининг асосий вазифасидир. Қаттиқ, суюқ ёки газеимон ёқилғи тўла ёнганда ажраладиган иссиклик микдори ёқилғининг ёниш иссиқлиги дейилади. Ёниш иссиклигининг паст ва юқори, солиштирма ва ҳажмий хиллари бор. Паст ёниш иссиқлиги юқори ёниш иссиклигидан ёқилғи ёнганда ҳосил бўладиган сувнинг буғланиши учун сарфланадиган иссиклик миқдорича кичик бўлади. Мас, тош кўмирнинг солиштирма ёниш иссиклиги 28—34 МЖ/кг, бензинники 44 МЖ/кг, табиий газнинг ҳажмий ёниш иссиклиги 31 — 38 МЖ/м3 (1Ж=0,239 кал). Ё. жараёнини ўрганиш фан ва техникада, ҳарбий ишда, космик ракеталарни учиришда, кундалик турмушда жуда муҳим ўрин тутади.

Loading...