ЁНЛАБ СУЗАРЛАР, ҳар хил оёқлилар (Amphipoda) — қисқичбақасимонлар туркуми. Танасининг уз. 1—2 см дан 28 см гача, кўпинча икки ён томондан сиқиқ. 1—2 кўкрак бўғими боши билан қўшилиб кетган. 2 жуфт олдинги кўкрак оёқларида қисқичлари, барча оёқларида жабралари бўлади. Қорин бўлимида 3 жуфтдан икки шохли сузгичлари ва сакровчи оёқлари бор. Саёз сувда ёнида сузади (номи шундан олинган). 4500 га яқин тури маълум. Кўпчилиги денгиз ва чучук сув ҳавзалари тубида ёки планктонда, айрим турлари тупроқца ҳаёт кечиради. Чучук сув ҳавзаларида, айниқса, Байкал кўлида Ёнлаб сузарларлар кўп (240 тур). Ҳаммахўр, фақат планктонда яшайдиган турлари орасида йиртқичлари бор. Кит битлари (Guamidae) китларда эктопаразитлик қилади. Тухумлари урғочиси кўкрагидаги тухум халтасида ривожланади. Чучук сувларда Gammarus авлоди турлари кенг Tapкалган. Ёнлаб сузарлар сув ҳайвонлари, айниқса, балиқларнинг асосий озиғи сифатида катта аҳамиятга эга.