ЁПИШҚОҚ ЎТ (Lappula gilib) — говзабондошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Гули ҳаворанг, кўк, баъзан оқ. Меваси ғадирбудур, учи илмоқчали ўсимталар ёки дағал туклар билан қопланган. Ер юзида 50 га яқин тури бор. Шундан 19 таси Ўзбекистонда чўл, адир ва тоғ зоналаридаги қуруқ, айниқса қум ва шағалли ерларда, йўл ёқаларида ўсади. Айрим турлари экинлар орасида бегона ўт ҳолида учрайди.