ЁҚИЛҒИ — ёнганда муайян микдорда иссиклик ажратадиган углерод ва углеводородли моддалар, энергия манбаи. Қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатида бўлади, табиий ҳамда сунъий хилларга бўлинади. Табиий қаттиқ Ёқилғи — ёғоч, торф, сланец, тошкўмир, антрацит ва б., сунъий Ёқилғи — писта кумир, кокс, агломерат ва б. Табиий суюқ Ёқилғи — нефть, сунъийси — бензин, керосин, мазут ва б., табиий газеимон Ёқилғи — табиий газ, сунъийси — домна гази, генератор гази ва б. Атом энергияси ва яримўтказгичлардан фойдаланиш техникаси ҳамда назариясининг ривожланиши б-н янги хил Ёқилғи — ядро Ё. си пайдо бўлди. Иқтисодий нуқтаи назардан энг арзон Ёқилғи — нефть ва табиий газ. Двигателларда ишлатиладиган Ёқилғи (мас, бензин, керосин, ядро Ёқилғиси, реактив Ёқилғи ва б.) ёнилғи деб аталади. Ҳар қандай Ёқилғи ва ёнилғи иссиқлик ажратувчанл и к хоссаси билан ифодаланади. Жадвалда иш ҳолатидаги, яъни истеъмолчиларга бериладиган ҳолатдаги Ёқилғи ва ёнилгиларнинг иссиклик ажратувчанлиги (калорияси) келтирилган: Ё. нинг турли хиллари ҳақидаги маълумотлар тегишли мақолаларда берилади (мас, газлар, кумир, ушин, торф ва қ. к.).