ЁҚУБОВ Дадахон (1954.20.4, Жалолқудуқ тумани) — журналист. Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1990). ТошДУни тугатган (1979). Иш фаолиятини тележурналист сифатида бошлаган. «Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари» телекўрсатуви, «Наврўз» узлуксиз кўрсатуви билан элга танилди. 1992 й. май ойидан «Наврўз» хайрия жамғармаси тузилди ва шу йилдан Ёқубов жамғарманинг раиси. «Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари», «Муҳаббат мавсуми» бадиийпублицистик китобларида инсонни эъзозлаш, миллий кадриятларни улуғлаш, «Наврўз» анъаналарини кенг тарғиб қилиш, теран, айни вақтда оддий ижтимоийфалсафий фикрлар орқали Ватанга муҳаббат ғоялари акс этган. Ўзбекистон Олий Кенгаши депутат (1990—95). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан такдирланган (1999).