ЁҚУБОВ

ЁҚУБОВ Бекжон (1893, Хива — 1979) — ўймакор уста, кандакор. Хивалик уста Каримдан меъморлик ва наққошликни ўрганган. Нуриллабой саройини безашда қатнашган. Навоий театрининг Хива залини уста Рўзимат арбоб, А. Болтаевлар билан бирга ганч ўймакорлиги билан безаган. Ёқубов яратган офтоба, чойдиш, патнис, мис коса, қанддон, гулдонлар халқ амалий санъатининг ажойиб намуналаридир. 1952 й. дан Ёқубов асарлари республика ва халқаро кўргазмаларда намойиш қилинади, республика ва чет мамлакатлар музейларида сақланади.

Loading...