ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР

ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРкорхона ва ташкилотларнинг асосий фаолиятига бевосита боғлиқ бўлмаган, лекин уларнинг ички и. ч. имкониятларини кенгайтириш мақсадида ташкил этиладиган қўшимча таркибий хўжалик юритиш бўлинмаси. Ёрдамчи хўжаликлар ташкил этишнинг муҳим талабларидан бири корхонанинг асосий фаолияти натижасида у ёки бу қўшимча маҳсулот ёки буюм и. ч. га керакли бўлган чиқит ва шунга ўхшаш ресурсларнинг етарли микдорда доимий мавжуд бўлишидир. Ёрдамчи хўжаликларда асосан корхонанинг ўз ишчиходимлари ишлайдилар. Ноқишлоқ хўжалик корхона ва ташкилотлар таркибида Ёрдамчи хўжаликлар кўп хрлларда асосан ўз ишчиходимларини қ. х. маҳсулотлари б-н таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Ишлаб чиқарилган сабзавот, мева, узум, гўшт, сут ва б. маҳсулотлар корхонанинг ошхонаси, боғчаси, дам олиш уйларига берилади ва айрим ҳолларда махсус магазинлари орқали ишчиходимларга арзон нархларда сотилади. Умуман истеъмол товарларини кўпайтириш, корхона ва ташкилотларнинг ички ресуреларидан тўлиқфойдаланишда Ёрдамчи хўжаликлар муайян аҳамиятга эга. Қурбон Чориев.

Loading...