ЁРИҚ СУВЛАРИ — интрузив, метаморфик, чўкинди ва вулкан тоғ жинслари ёриқларида тўпланган эркин (гравитацион) ер ости сувлари. Асосан қор, ёмғир, баъзан, оқар сувларнинг йиғилишидан пайдо бўлади. Ёриқ сувларининг қуйидаги турлари фарқ қилинади: тектоник ёриқлар билан боғлиқ ёриқтомирли (кўпинча босимли) сувлар, ёриқлигрунт (босимсиз) сувлар, айниқса нураш дарзликлари билан боғлиқ; ёриқ қатламли (одатда босимли) — сув ўтказмайдиган жинслар билан қатқатлашган кам метаморфлашган сув ўтказувчан жинсларнинг литогенетик ёриқларида тўпланади; ёриқликарст сувлари — босимли ва босимсиз бўлади. Ёриқ сувлари кўпинча бири иккинчиси билан боғлиқ, уларнинг динамик шароити мураккаб, минераллашганлиги ва кимёвий таркиби турлича. Ёриқ сувларининг ҳароратланиши фильтрациянинг чўзикли қонуни асосида бўлади. Ёриқ сувлари с айниқса қалқонларда (Украина қалқони), шунингдек, платформа ва тоғлик рнларда тарқалган. Ёриқ сувлари сдан хўжаликни ва саноат корхоналарини техник сув билан таъминлашда фойдаланилади. Минераллашган Ёриқ сувлари тиббиётда ишлатилади. Ёриқ сувларининг кончилик иншоотларида кўпайиб кетиши фойдали қазилмаларни кавлаб олишни анча қийинлаштиради.