ЁРИТҚИЧ БАЛАНДЛИГИ

ЁРИТҚИЧ БАЛАНДЛИГИ (h) уфқ текислиги билан ёритқич (юлдуз, сайёра ва б.)га йўналган чизиқ орасидаги бурчак. Вертикал дойра ёйи билан ўлчанади. Осмон гумбази куринма суткали айланганлиги сабабли Ёритқич баландлиги ўзгариб туради ва меридианда энг юқори қийматларга эришади. Ёритқич баландлигининг 90° га тўлдирувчиси зенит масофаси дейилади.

Loading...