ЁРЛИҚ — 1) туркмўғул хонлари эълон қилган ёзма хужжатлар. Дипломатик ноталар ва давлатлараро битимлар матни хам хон Ё. и жумласига кирган. Бироқ кўпинча бу Ёрлиқ Олтин Ўрда, Қозон ва Қрим хонлари томонидан ўзларига тобе турли амалдорларга, диний арбобларга берилган шахсий дахлсизлик ҳақидаги имтиёзли ҳужжат саналган. Ёрлиқ рус князларини ўз ерларида ҳукмрон бўлишларини тасдиқлаган. Рус митрополитлари хонларни дуо қилганлари туфайли, бу Ёрлиқ бўйича рус черкови Ўрда маъмуриятига тобеликдан, ўзларига қарашли ерлардан олинадиган солиқлардан, турли мажбуриятларни ўташдан халос этилган. Ё. Олтин Ўрданинг ҳудудий бўлиниши, унга тобе ерлар, уларнинг маъмурий тузилиши, ер эгалиги ва б. ҳақида муҳим тарихий манба саналади;
2) амирлар ва рухрнийларга бирон имтиёз берилиши қақида подшо, хон муҳри босилган расмий ҳужжат (мас, ишонч ёрлиғи);
3) товарнинг устига қўйилган ва унинг хили, ўлчами, микдрри, баҳоси ва ш. к. ни кўрсатадиган белги;
4) расмий ҳужжат (мас, фахрий ёрлиқ).