ЁРМАТОВ Шермат (1939.17.10, Фарғона тумани) — хор дирижёри, композитор, болалар хори санъатининг фаол тарғиботчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1997). Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахассислиги бўйича тугатган (1967). Тошкент ш. даги 99 ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва «Бойчечак» хор студиясининг раҳбари (196282), Узтелерадиосида хор жамоаси дирижёри (1967—70), «Булбулча» болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри (1971 й. дан), ЎзР Маънавият ва маърифат маркази раиси ўринбосари (1996 — 99). Айни пайтда А. Қодирий номидаги Маданият инти (1980—95) да ўқитувчи, доцент (1994). Композитор ижодида вокал мусиқа (айниқса болалар учун яратган қўшиқлари) асосий ўрин тутади: «Салом мактаб», «Ғилдирагим», «Икки қўйманг, ўқитувчи!», «Сумалак», «Оймоможон ром бўлди», «Қизалоқ», «Хон атлас», «Бу юртнинг ёшлари», «Читти гул» (фольклорэтнографик сюита), «Ассалом ҳаёт» кантатаси (Т. Илҳомов сўзи) ва б. Аксарият қўшиклари турли мусиқа тўпламларида нашр этилган. 1970й. лар ўртасидан бошлаб ўзбек болалар қўшиғи ҳамда хор санъатига бағишланган доимий «Қўшиғим — жон қўшиғим», «Биргаликда куйлаймиз» телекўрсатувларини олиб боради. «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган (1994).