ЁРУҒЛИК ДИСПЕРСИЯСИ — модда синдириш кўрсаткичи п нинг ёруглик частотаси v га ёки ёруғлик тўлқинлари фаза тезлигининг уларнинг частотасига боғликлиги. Ёруғлик дисперсияси туфайли оқ ёруглик дастаси призма орқали ўтганида спектрга ажралиши юз беради. Спектрга ажралиш ҳодисасини ўрганиши оқибатида И. Ньютон Ё. д. ҳодисасини кашф этди (1672). Спектр соҳасида шаффоф бўлган моддада v нинг катталашиши (X нинг кичрайиши) билан п ортади: п нинг X га бундай боғланишини нормал Ёруғлик дисперсияси дейилади. Модданинг ютиш соҳаси яқинида п нинг тўлқин узунлиги X га боғлиқ тарзда ўзгариши анча мураккаб. Мас, цианин эритмасидан ясалган юпқа призманинг ютиш соҳасида қизил нурлар бинафша нурларга нисбатан кучлироқ, яшил нур, сўнгра кўк нур энг кам синади. Бундай ҳолатни аномал Ёруғлик дисперсияси (X нинг кичрайиши билан п нинг камайиши) дейилади. Моддада ёруғликнинг синиши ёруғлик фазавий тезлигининг ўзгариши натижасида юз беради; модданинг синдириш кўрсаткичи п=с/сф; бунда сф — ёруғликнинг муҳитдаги фазавий тезлиги. Ёруғликнинг электромагнит на. / — _ зариясига кўра сф=с/ бунда е — диэлектрик сингдирувчанлик, ц — магнит сингдирувчанлик. Спектрнинг оптик соҳасида барча моддалар учун ц бирга жуда яқин. Шу сабабли п=ҳ1е бўлгани учун Ёруғлик дисперсияси е нинг частотага боғликлиги б-н тушунтирилади.