ЁРУҒЛИК МАНБАЛАРИ

ЁРУҒЛИК МАНБАЛАРИкўриш сезгиси билан идрок этиладиган электромагнит тўлқинлар (тўлқин узунлиги, тахм., 400 дан 750 мм гача) манбалари. Ёруғлик манбалари иссиклик, электр ёйи, электр учқуни ва газ ёритқич манбаларга бўлинади. Юқори трада қиздирилганда нурланадиган мутлак кора жисмлар (ёруғлик эталони), чўғланма электр лампалар, Қуёш, юлдузлар ва б. иссиклик Ёруғлик манбалари дир. Суюқ ёки, кўпинча, газсимон ёнилғи алангаси иссиклик Ёруғлик манбаларига яқин. Инфрақизил Ёруғлик манбалари ҳосил қилиш учун аланга ва чўғланиш манбаи уйғунлаштирилади. Электр ёйи ва электр учқунидан иборат Ёруғлик манбалари спектрал эмиссион анализида муҳим. Баъзан, инерт газлар (неон, гелий, аргон) муҳитига жойлаштирилган вольфрам шарчалар ёки вольфрам ўтказгичлар орасида электр ёйи ҳосил қилинади. Булар ёритқич лампалар сифатида ишлатилади, уларнинг сирт равшанлиги жуда юқори (1800—2000 стильб). Газ ёритқич манбаларда электр токи газ ёки металл буғларидан ўтганда электр энергияси ёруғлик энергиясига айланади. Бундай Ёруғлик манбалари ҳар хил босим остида газлар (кўпинча, инерт газлар) ва айрим ҳолларда оз миқдорда жуда эластик металл (симоб) буғлари билан тўлдирилган цилиндр, сферик ва б. шаклли шиша колбадан иборат бўлади. Колба ичидаги кавшарланган электродлар орасида электр разряди ҳосил бўлади. Газ ёритқич лампалар учга бўлинади:

1) паст (0,2 дан бир неча мм сим. уст. гача) босимда газ ёки металл буғи билан тўлдирилган газ ёритқич лампалар, уларда асосий нурланиш манбаи атомлар (молекулалар) ёки рекомбинацияланувчи ионлар;

2) юқори (10,2 дан 15 атм гача) босимда газ ёки металл буғи билан тўлдирилган лампалар — фотолюминесценция лампалари, уларда асосий нурланиш манбаи газ разряди билан қиздирилган люминофорлар;

3) ўта юқори (20 дан 100 атм ва ундан юқори) босимда газ ва металл буғлари билан тўлдирилган лампалар — электр ёритқич лампалар, уларда асосий нурланиш манбаи газ разряди билан қиздириладиган электродлардир.

Loading...