ЁРУҒЛИК ҚАБУЛ ҚИЛГИЧЛАР

ЁРУҒЛИК ҚАБУЛ ҚИЛГИЧЛАР — электромагнит тўлқинларни, яъни оптик нурланишлар энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантирадиган, ёруғлик оқимини қайд қилиш ёки ўлчашга имкон берадиган қурилма. Уларнинг хоссаларини, турларини ифодалайдиган муҳим параметрлари бўсаға сезгирлиги, ўзгартириш коэффициенти, спектрал кўрсаткичлари, вакт доимийси ва б. ҳисобланади. Ёруғлик қабул қилгичлар иссиқлик, фотоэлектр, фотокимёвий ва визуал хилларга бўлинади. Радиометрлар, пневматик ёки оптик акустик қабул қилгичлар, термоэлементлар, термоустунлар, болометрлар иссиқл и к Ё. қ. қ. ҳисобланади. Фотоэлектр Ёруғлик қабул қилгичлар — ташқи ва ички фотоэффектга асосланган, уларнинг иши тушаетган ёруғликнинг квант энергияси hv га боғлиқ (й — Планк доимийси, v — ёруғлик частотаси). Бундай Ёруғлик қабул қилгичларга ташқи фотоэффектли фотоэлементлар, беркитувчи катламли фотоэлементлар — вентиль фотоэлементлар, ички фотоэффектли фотоқаршиликлар, фотодиодлар, фотоэлектрон кучайтиргичлар ва фотон ҳисоблагичлар мисол бўлади. Фотокимёвий Ёруғлик қабул қилгичлар электромагнит нур таъсирида фотокимёвий реакциялар ўтишига асосланган. Бунга замонавий фотографияда ишлатиладиган барча турдаги фотоқатламлар тааллуқли. Визуал Ёруғлик қабул қилгичлар нурларнинг физиологик таъсирига асосланади (қ. Кўз). Ё. қ. қ. техникада, и. т. ларда, кимё саноати ва ҳ. к. ларда муҳим.

Loading...