ЁРУҒЛИК ТЕЗЛИГИ

ЁРУҒЛИК ТЕЗЛИГИ — электромагнит (жумладан, ёруғлик) тўлқинларининг тарқалиш тезлиги; физиканинг асосий доимийларидан бири; ҳар қандай физик таъсирларнинг энг юқори чегаравий тарқалиш тезлиги; энг аниқ қиймати с=299 792 458 ± 1,2 м/с (1980). Ёруғлик тезлиги моддий жисмларнинг тўлиқ энергиясини уларнинг массаси билан боғлайди: Е=тс2. Ёруғликнинг муҳитдаги тезлиги с’ муҳитларнинг синдириш кўрсаткичи п билан боғланган бўлиб, ҳар доим с дан кичик бўлади. Ёруғлик тезлигини бевосита ва билвосита аниқлаш мумкин. Ёруғлик тезлигини дастлаб 1676 й. да даниялик астроном О. К. Рёмер аниқлади. У Юпитер сайёраси йўлдошларининг тутилишлари орасидаги вақт ўзгаришига қараб с=300 870 ± 2 700 км/с га тенг эканлигини топди. Сўнгра (1728 й. да) инглиз астрономи Ж. Брадлей юлдузларнинг ёруғлик аберрацияларини кузатиб Ёруғлик тезлигини аникдади. Ерда Ёруғлик тезлигининг қийматини биринчи бўлиб 1849 й. да француз физиги А. И. Л. Физо тишли ғилдиракларнинг айланиши натижасида ҳосил бўлган ёруғлик нурининг аниқ масофага бориб қайтиш вақтини ўлчаш усули орқали топди. У олган натижа: 313 300 км/с. Кейинги қадамни 1862 й. да француз физиги Ж. Б. Л. Фуко қўйди. У юртдоши Д. Араго томонидан 1838 й. да таклиф қилинган айлана кўзгу усулидан фойдаланган ҳолда тажриба утказиб, с = 298 000 ± 500 км/с эканлигини аниклади. Фуко ёруғликнинг сувдаги тезлиги ҳаводаги тезлигидан камлигини кўрсатди.

Физо ва Фуко усулига мослашган тажрибалар кейинроқ кўп марта ҳар хил ўзгаришлар киритилган ҳолда бошқа олимлар томонидан ҳам ўтказилган. Булар орасида америкалик физик А. Майкельсон ўзининг айланма призма усулида Физонинг тишли ғилдирак ва Фуконинг айланма кўзгу усулларидаги камчиликларни бартараф қилиб Ёруғлик тезлигининг «янги» қийматини топди. Бу усул натижаси: с — 299 890 ± 60 км/с. Ҳавонинг бир жинсли эмаслиги Ёруғлик тезлигини аниқроқ ўлчашга таъсир қилади. Майкельсон ҳавосиз трубадан фойдаланади ва с=299 796 ± 4 км /с натижани олади (1926). Ёруғлик тезлигининг бу қиймати ўша вақтда энг тўғриси бўлиб, у физик катталикларнинг халқаро жадвалига киритилган. 19а. да Ёруғлик тезлигини ўлчаш физикада катта аҳамиятга эга бўлиши б-н бирга, яна бир марта ёруғликнинг тўлқинлар назариясини тасдиклади, оптиканинг электромагнетизм назарияси б-н боғлиқлигини билиш ҳамда Ж. К. Максвелл томонидан 1864—73 й. ларда ёруғликнинг электромагнетизм назариясини яратишда катта таянч бўлди. Билвосита усуллар қуйидагилар: барча юлдузлар осмон гумбазида эллипс (сфера) бўйлаб ҳаракатланади; уларнинг қисқа ўклари Ердан Дф = 20,47» бурчак остида кўринади. Бу ёруғлик аберрацияси туфайли, яъни Ернинг Қуёш атрофида г)=29,8 км/с тезлик билан ҳаракатланишидан ҳосил бўлади. Ердан юлдузларни кузатиш учун телескоп трубасини Ер ҳаракати томонга оғдириш керак. У вақтда оғиш бурчаги тангенси tgcp= ^? . Бу усул натижаси: с ==299 640 ± 750 км/с. Электр заряди ва электростатик ўлчаш бирликлари нисбатидан иборат электродинамик доимийни аниклаш (немис физиклари Р. Кольрауш ва В. Вебер; 1856), ёруғликнинг частота ва тўлқин узунлиги маълум бўлганда Ёруғлик тезлигини аниклаш усуллари ҳам бор. Ҳозирги вақтда Ёруғлик тезлигини ўлчаш Физо усулларининг замонавийлаштирилган усулларини, ёруғлик модуляциясини қўллаш орқали амалга оширилади. Лазер нурларидан ва частотаси баркарорлаштирилган ультратовуш модуляторидан фойдаланиш усули орқали ўлчанган Ёруғлик тезлигининг аниклик даражаси анчагина юқори бўлиб, олинган натижа с= 299 792,5 ±0,15 км/с ни ташкил қилади. 1972 й. да америкалик олим К. Ивенсон ўз ходимлари билан бирга цезий частота стандарти орқали аниқроқ натижа олган: с= 299 792 456,2 ± 0,2 м/с. Халқаро фан ва техника соний маълумотлар қўмитаси бош ассамблеясининг 1973 й. даги карорига биноан вакуумдаги Ёруғлик тезлигининг қиймати с = 299 792 458 ± 1,2 м/с деб қабул қилинган.