ЁРУҒЛИК

ЁРУҒЛИК — инсон кўзи сезадиган (тебраниш частотаси 4,0Ю14—7,5Ю14 Гц) электромагнит тўлқинлар. Бу вакуумдз. тўлқин узунлиги ~ 400 Нм дан ~ 760 Нм гача бўлган тўлқинлар узунлигига мое келади. Спектрнинг инфракизил нурланиш ва ультрабинафша нурланиш соҳалари ҳам Ёруғлик деб аталади. Спектрнинг инфрақизил нурланиш соҳаси билан рентген нурлари орасида кескин чегара йўқ. Турли ёритқичлар (Қуёш, юлдузлар, электр лампочкалар ва б.) Ё. чиқаради. Ёруғлик тўлқин хоссага ҳамда корпускуляр хоссага эга. Баъзи ҳодисалар (дифракция, интерференция, қутбланиш)да Ёруғликнинг тўлқин хоссаси, бошқа ҳодисалар (фотоэффект, люминесценция, атом ва молекулалар спектрлари)да корпускуляр хоссаси намоён бўлади. Ёруғликнинг тўлқин хоссасини тўлқинлар назарияси, корпускуляр хоссасини квант назария тавсифлаб беради; ҳар иккала хоссаси бирбирини тўлдиради. Ёруғликнинг корпускуляр назариясини И. Ньютон, тўлқин назариясини X. Гюйгенс, квант назариясини А. Эйнштейн ишлаб чиққан. Ёруғлик қонуниятлари оптикаяа ўрганилади. Ёруғлик босими, яъни механик таъсири борлигини Ж. К. Максвелл назарий исботлаган. Ёруғликнинг иссиқлик, электр, фотокимёвий ва б. таъсирлари мавжуд. Баъзи қўнғизлар, ўсимликлар, элементлар ҳам ўзидан Ёруғлик чиқаради.

Ёруғлик бирликлари — Ё. кучи, ёритилганлик, равшанлик, Ёруғлик оқими ва б. ёруглик катталиклари бирликлари. Халқаро бирликлар тизимит Ёруғлик кучи бирлиги сифатида кандела ишлатилади. Ёруғлик оқими бирлиги қилиб люмен қабул қилинган. Сиртнинг ёритилиши сиртга тушаётган Ёруғлик оқими, яъни Ёруғлик кванти зичлиги билан аниқланади. 1 см2 сиртга тушаётган 1 люмен Ёруғлик оқими фот (ф) билан ифодаланади. Фот билан бир қаторда радфот (радиация) ишлатилади. Равшанлик сиртга тик тушаётган Ёруғлик кучи билан ўлчанади; равшанлик бирлиги — стильб (сб). Фотометрияда Ёруғлик энергияси жоуль, Ёруғлик оқими ваттлар б-н ўлчанади. Ёруғлик босими — Ё. нинг уни қайтарувчи ва ютувчи жисмларга, зарраларга, шунингдек, айрим молекула ва атомларга кўрсатадиган таъсири. Ёруғлик босими ҳақидаги фаразни биринчи марта 1619 й. да И. Кеплер комета думларининг Қуёш яқинидан учиб ўтишидаги оғишини тушунтириш учун ишлатган эди. 1873 й. да Ж. К. Максвелл электромагнит назария асосида Ёруғлик босими катталигини ҳисоблаб чикди. У энг кучли Ёруғлик манбалари (Қуёш, электр ей) учун ҳам жуда кичик микдор экан. Ер шароитида у ёнаки ҳодисалар (конвекцион токлар, радиометрик кучлар) билан ниқобланади. Шу сабабли, Ёруғлик босимини соф ҳолда ўлчаш мураккаб иш. Уни биринчи марта 1899 й. да П. Н. Лебедев тажрибада аникдаган. Унинг олган натижалари Ж. К. Максвеллнинг ҳисоблашларига мое келган эди. У Ё. нинг газларга берадиган босимини ўлчаш мумкинлигини 1908 й. да исботлади. Думли юлдузлар Ё. босими таъсирида пайдо булади, деб тахмин қилинади. Электромагнит назарияга кура, жисм сиртига тик тушувчи ясси электромагнит тўлқин юзага келтирувчи босим электромагнит энергиянинг сирт яқинидаги зичлиги и га тенг. Ушбу энергия жисмга тушувчи ва ундан қайтувчи тўлқинлар энергиясидан ташкил топади. Агар жисм сиртининг 1 см2 га тушувчи электромагнит тўлқин қуввати Q эрг/ см2с, қайтариш коэффициенти R бўлса, у ҳолда сирт яқинида энергия зичлиги u=Q(ҳ+R)/c. Бундан Ёруғликнинг жисм сиртига босими P=Q(ҳ+R)/c бўлади. Ёруғлик босими кўламлари бирбиридан жиддий фарқ қилувчи астрофизика ва атом соҳаларида жуда муҳимдир. Лазерлар пайдо бўлиши б-н Ё. босимидан турли соҳаларда фойдаланиш имкони кескин кенгайди (қ. Комптон эффекты, Мёссбауэр эффекты ва б.). Ёруғлик вектори (Ё. майдон назариясида) — Ё. энергиясининг катталигини ва кўчирилиш йўналишини аниклаб берувчи Ёруғлик оқими зичлигини ифодалайдиган вектор. У фотометрияда амалий аҳамиятга эга, унинг ёрдамида Ёруғликнинг ҳажм зичлиги, Ёруғлик оқимининг ютилиши, сиртнинг ёритилганлиги ва б. аникланади. Ёруғлик кванти — фотон энергияси. Ёруғлик тўлқин тарқатиш билан бирга корпускуляр, яъни квант табиатга ҳам эга бўлишини М. Планк исботлаган. Планк назариясига кўра, Ёруғлик модданинг атом, молекулаларидан узлуксиз оқим тарзида эмас, балки аниқ миқдордаги айрим улушлар тарзида чиқади ва уларга шундай улушлар тарзида ютилади. Бу улушлар квантлардир. Фотоэффект ҳодисасини шу назарияга асосланиб тушунтириш мумкин. Квант механика қонунлари ҳам шу назарияга асосланган. Ёруғлик кучи — кўринувчи нурланиш манбаининг муайян йўналишда ёруғланишини ифодалайдиган Ёруғлик катталиги. Ёруғлик манбаидан фазовий бурчак бирлиги О. да тарқалаётган Ёруғлик оқими Ф ни ифодалайди: /=ФД2. Халқаро бирликлар тизими СИда кандела (кд) Ёруғлик кучи ўлчов бирлиги деб қабул қилинган. Ёруғлик кучини аниқлаш ёритиш техникасида (уйжойларни ёритиш), тиббиётда (ёруғлик билан даволаш), и. т. ишларида амалий аҳамиятга эга. Ёруғлик оқими. Ёруғлик энергиясини сезишда, табиийки, кўз алоҳида аҳамиятга эга. Инсон кўзининг турли рангдаги Ёруғликни сезиш қобилияти ҳам турлича. Шунинг учун бирор сирт орқали ўтаётган Ёруғликнинг тўлқин энергияси эмас, балки бу Ёруғлик энергиясининг бевосита кўзга таъсир этиб кўриш сезгиси уйғотадиган қисми аҳамиятли. Бирор сирт орқали вақт бирлиги ичида ўтадиган ва кўриш сезгиси билан баҳоланадиган ёруғлик энергияси Ёруғлик оқими деб аталади, яъни Ф= W/t, бунда Ф — Ё. оқими; t — Ё. тушаётган вақт оралиғи; W — сирт орқали ўтаётган, яъни фазовий бурчак О. да тарқалаётган Ёруғлик энергияси. Агар W — нуқтавий манбадан барча йўналишлар бўйича тарқалаётган Ёруғлик энергиясини ифодаласа, Ф — тўла Ёруғлик оқимини билдиради. Ёруғлик оқимининг ўлчов бирлиги қилиб люмен (лм) қабул қилинган. У Ё. кучи 1 қд бўлган манбанинг фазовий бурчак 1 ср да ҳосил қиладиган Ёруғлик оқимини ифодалайди: 1 кд1 ср=1 лм. Ёруғлик энергияси — инсон кўзи сезадиган электромагнит тўлқинлар энергияси қисми. У Ё. оқимининг ёритиш давомлилигига кўпайтмасига тенг. Ёруғлик энергияси бирлиги — люмен х хсекунд (лмс).

Loading...