ЁРУҒЛИКНИНГ СИНИШИ

ЁРУҒЛИКНИНГ СИНИШИёруғлик икки шаффоф муҳитнинг бўлиниш чегарасидан ўтаётганда тарқалиш йўналишининг ўзгариши (расмга қ.). Бир жинсли изотроп шаффоф муҳитларнинг ясси ва узун бўлиниш чегарасида ёруғлик нурларининг синиши Снеллиус — Декарт синиши қонуни бўйича юз беради. Бу қонунга биноан ёруғлик тушиш бурчаги синусининг синиш бурчаги синусига нисбати доимий катталикдир. Ушбу ҳолатнитўла ички қайтиш ҳодисас и дейилади. Ёруғликнинг синиш қонунини 1620 й. да голланд олими В. Снеллиус тажрибалар натижаларига асосланиб очди. Пекин бу қонун нашр қилинмаган эди. Француз олими Р. Декарт 1627 й. да араб олими АлҲасан ибн алХайсамнинг асарлари устида ишлаши натижасида ёруғлик тезлигини ташкил этувчиларга ажратиш орқали ўзининг ёруғликнинг синиши қонунини яратади ва 1637 й. да «Диоптрика» асарида нашр этади. Шунинг учун хам бу қонунни Снеллиус — Декарт қонуни дейилади.

Loading...