ЁШ ТОМОШАБИНЛАР ТЕАТРИ

ЁШ ТОМОШАБИНЛАР ТЕАТРИ, Йўлдош Охунбобоев номидаги Ўзбек давлат республика ёш томошабинлар театри — болалар театри. Тошкентда рус ёш томошабинлар театри таркибидаги ўзбек қўғирчоқ труппаси замирида 1929 й. да миллий студия сифатида ташкил этилган. Театрнинг биринчи реж. ва актёри Нурхон Эшмуҳамедов, биринчи рассоми Шоназир Шораҳимов. 1930 й. студиячилар бир неча пьесаларни саҳналаштириб профессионал театр даражасига кўтарилди. 1943 й. дан Йўлдош Охунбобоев номида. 1968 й. театр рус ёш томошабинлар театридан ажралиб чикди. Театр асосини А. Исмоилов (асосий реж.), Н. Эшмуҳамедов, С. Крбулова, Ҳ. Абдуллаев, М. Усмонова, М. Солиев, И. Одилов, 3. Соқиев, А. Мавлонов, Қ. Мавлонова, О. Иброҳимов, Ж. Тожиев, Қ. Сиддиқов, Р. Сирожиддинов, У. Раҳмон,Ш. Шораҳимов ва б. ташкил этганлар. Дастлабки йиллар театр репертуари ёш томошабинлар қизиқишидан йироқ, асосан ташвиқот ва тарғибот асарларидан иборат бўлган. 1931 й. труппа Бухоро театрига бирлаштирилиб Ф. Хўжаев номидаги Бухоро ўзбек давлат драма ва Биринчи ўзбек ёш томошабинлар театри деб аталган. Я. Бобожонов бадиий раҳбар ва бош реж. қилиб тайинланган. Жамоа қизиқарли спектакллар қўйишига қарамай, ўз томошабинига эга бўла олмади, натижада актёрлар тарқаб кетди ва 1933 й. театр вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди. 1934 й. Тошкентда Ёш томошабинлар театрининг фаолияти қайта тикланди ва театр жамоаси янги актёрлар ҳисобига кенгайди. Қисқа вақт ичида «Қутқариш», «Кураш боласи» (А. Исмоилов) каби тўлақонли спектакллар саҳналаштирилди. 1937 й. да театр труппаси Лоҳутий номидаги Тошкент театр студиясини битирувчилари ҳисобига тўлдирилди. Бу даврда театрда И. Ахмедов, Т. Тула, О. Толипов, С. Баязитова, К. Аъзамова, Й. Ҳусанбоев, В. Усмонов, Н. Дўстхўжаев, М. Крриев, М. Йўлдошева, М. Ҳамидова каби актёрлар, Ҳ. Исматуллаев, У. Исмоилов, Т. Сачакова, Т. Иброҳимова, Ж. Обидов (бадиий раҳбар), Й. Аъзамов, А. Турдиев, А. Исмоилов, Б. Хўжаев, А. Григорян каби реж. лар ижод қилганлар. Театр репертуари «Зўраки табиб», «Вероналик икки йигит», «Рашкчи чол», «Икки сергак», «Мен кураш боласи», «Ёрилтош», «Ревизор» сингари спектакллар билан бойиди. 1947 й. да алоҳида санъат асарлари ва арбоблари фаолиятига нисбатан субъектив ёндашув ҳамда иқтисодий қийинчиликлар туфайли труппа фаолиятини вақтинча тўхтатиб Тошкентдан гастроль сафарига жўнаб кетади. Фақат 1948 й. нинг охирида қайта ташкил қилинган жамоа фаолият кўрсата бошлади. Театр олдинги энг яхши спектаклларни тиклаш билан бир қаторда, эътиборни асосан эртак жанрига ва мумтоз асарларга қаратди. «Семурғ», «Тўғри ва эгри», «Скапеннинг найранглари» ва б. шулар жумласидан. 50й. ларнинг охирларидан театр олий маълумотли реж. ва актёрлар (В. Крдиров, К. Хонкелдиев, Б. Нурмуҳамедов ва б.) билан таъминланади. 50—80й. лар театр саҳнасидан болаларга бағишланган «Чиранма ғоз…», «АлиВали», «Қовоқвой ва Чаноқвой», «Доктор Ҳакимнинг ғаройиб ихтироси», ёшлар қаётига бағишланган «Дил тортса», «Ўн саккиз ёшлигим», қаҳрамонлик, тарихийбиографик мавзуда «Абдулла Набиев», «Аму қаҳрамонлари», «Тошкент — нон шаҳри», «Донишманднинг ёшлиги», мумтоз асарлардан «Уч мушкетёр», «Гаврош», «Ревизор», «Норасо», «Олтин тулпор», шунингдек, «Шум бола» каби спектакллар саҳналаштирилди. Ёш томошабинлар театрининг фаолияти республикада болалар театрига асос солиб, бу соҳада тараққиёт йўлини белгилаб берди. Театрда турли йилларда Р. Пирмуҳамедов, А. Исматов, М. Кузнецова, Я. Бобожонов, И. Ладигин, А. Гинзбург, Н. Иванов, Қ. Хўжаев, X. Саъдиев ва б. ижод қилган. «От кишнаган оқшомда» спектаклидан кўриниш. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг театр ижодий ҳаётида гарчанд кескин бурилишлар рўй бермаган бўлсада, унинг ижодий йўналиши қайта кўриб чиқилди. Асосий эътибор миллий драматургияни ривожлантириш, ёш томошабинлар онгида миллий мафкурани шакллантириш, руҳан озиклантиришда миллий драматургияга таянган ҳолда иш олиб бориш астасекин йўлга қўйила бошланди. «Кеча ва кундуз» (Чўлпон), «Меҳр кўп кўргаздим» (М. Ҳазратқулов), «Минг бир кеча» (М. Турсунов), «Ҳасан кайфий» (Ғ. Ғулом), «Осмондан танга ёққан кун» (Ж. Маҳмуд), «Эски жўва гаврошлари» (Ш. Бошбеков) каби спектакллар биринчидан ўтмиш тарихимизга янгича назар билан қарашга ундаса, иккинчидан миллий қадриятлар, урфодатлар, ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқатни тарбиялайди. Кейинги йиллар ижтимоий, ахлоқий масалаларни ёритувчи, ёш томошабинлар идроки ва тафаккурини ривожлантиришга қаратилган, эркин фикрлашга ўргатадиган спектакллар театр репертуаридан ўрин олди: «Оқ кема» (Ч. Айтматов), «Ўз уйингдасан» (М. Бобоев), «Донишманднинг ёшлиги» (И. Султон), «Беозор лайлаклар» (С. Сирожиддинов), «Қалдирғочлар» (М. Ҳазратқулов), «Қоринботир» (А. Обиджон), «Эссиз умр» (Ё. Мирзо, О. Шарипов), «Ҳаётбахш томчи» (Ж. Маҳмуд), «От кишнаган оқшомда» (Тоғай Мурод, Республика фестивалида гран При мукофоти, 1994), «Алпомиш» (Н. Тўлахўжаев), «Боз масхарабоз» (О. Салимов), «Адвокатлик осонми» (А. Авлоний) ва б. Театрда М. Йўлдошева, Т. Ҳамдамова, Лутфулла ва Гулчеҳра Саъдуллаевлар, Д. Абдулазизова, Ё. Зиёмуҳамедова, В. Сафъянова, X. Тошпўлатов, Ф. Аминов, А. Исмоилов, А. Исломов, Б. Фозилов, Ф. Умарова, 3. Аскаров, А. Жўрабоев, X. Отахонова, Ҳ. Абдуллаев, М. Қодиров, Р. Маҳкамов, Ш. Мансурова, 3. Йўлдошева ва б. актёрлар ижод қилмокда. Реж. лардан (турли йилларда ишлаган) Н. Дўстхўжаев, А. Турдиев, И. Аҳмедов, Э. Масофаев, О. Салимое, М. Бобоев, О. Солиев, М. Маҳаметов, О. Шариповларнинг театр равнақ топишида хизматлари катта. Театрнинг бадиий раҳбари — Олимжон Салимов (2001).

Ҳамиджон Икромов, Жўра Махмудов.

Loading...