ЁШЛАР МУСИҚАСИ

ЁШЛАР МУСИҚАСИ — оммавий мусика тури, 20а. нинг 2ярмида ёшлар орасида кенг тарқалган турли мусиқий услубларнинг умумий ифодаси. Рақсбоп мусиқа йўналишлари (рокнролл, бигбит, диско, брейкданс, электропоп, рэйв, транс каби) ҳамда турли мавзудаги қўшиқ асарлари (рокмусика, фанк, реггей, рэп ва ҳ. к.)дан таркиб топган. Ёшлар мусиқаси намуналари дискотека, ёшлар клуби, дансинг (раке майдончаси), стадион каби махсус жойларда замонавий техника воситалари ёрдамида ижро этилади, ешларнинг маънавий ва жисмоний эҳтиёжларини қондириб, уларнинг дунёқараши, ҳистуйғулари ва интилишларини акс эттиради. Оммавий ўйин тарзидаги намуналари — жўшқин, қувноқ кайфиятли, баъзан сершовқин ўйин руҳида яратилади. Қўшиқлар мазмунида ёшларга хос эркинлик, баъзан ахлоқодобдан чиқиб кетиш, шунингдек, умуминсоний мавзу (севгимуҳаббат, дўстлик, ватан ҳақида ва ҳ. к.) ўрин олган. Ёшлар мусиқаси асосчиларидан америка хонандаси Элвис Пресли, «Битлз» ва б. машҳур. Ўзбекистонда Ёшлар мусиқаси 1960й. лар охири — 1970й. лар ўртасида асосан ВИА ёки рокансамбль шаклида («Синтез», «Ялла», кейинчалик «Наво», «Садо» ва б. гуруҳлар) пайдо бўлиб, айниқса мустақиллик даврида ривож топди («Анор», «Байрам», «Болалар», «Дадо», «Нола», «Сетора», «Шаҳзод» гурухлари ва б.). 2000—2001 й. лар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ёшлар учун «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон» мавзуидаги ҳамда гиёҳвандликка қарши адабиймусиқий шоулар бўлиб ўтди. Ёш ижодкорлар (жумладан Ёшлар мусиқаси ижрочилари) учун «Ниҳол» (2000 й. дан) каби Республика мукофотлари таъсис этилган.

Loading...