ЁШЛИК КЎНГИЛЛИ СПОРТ ЖАМИЯТИ

«ЁШЛИК» КЎНГИЛЛИ СПОРТ ЖАМИЯТИ — ЎзРдаги умумтаълим мактаб ва б. ўқув муассасаларининг кўнгилли спорт жамияти. ЎзР халқ таълими вазирлиги ҳузурида тузилган (1998 й. 21 апр.). Мактаб ўқувчилари ўртасида спорт ишларини кенг йўлга қўйиш ва спортни оммалаштиришга даъват этилган. «Ё». к. с. ж. ҳар ўқув йилида «Умид ниҳоллари» ўйинларини ўтказади. Бу ўйинлар кузги таътилда мактаб ва туман, қишки таътилда вилоят, баҳорги таътилда мамлакат миқёсида бўлиб ўтади. Ўйинлар ёшларни фойдали ва мазмунли ҳаракатга йўналтириш, курашда чиниқтириш, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, ғалабага интилиш фазилатларини тарбиялаш ва спортни ешларнинг ҳаётий эҳтиёжига айлантиришга хизмат қилади. Жамият сафида 5672482 аъзо, шулардан 311830 разрядли спортчи, 2727 та 1 разрядли, спорт усталигига номзод ва 86 спорт устаси бор (2001). 4619 та спорт зали, 6157 та баскетбол, 9394 та волейбол майдончаси, 119 та сузиш ҳавзаси, 27 та стадион, 4552 та қўл тўпи майдони, 4748 та футбол майдони ва 1830 та тир жамият ихтиёридадир.

Loading...