ЁСТИҚ

ЁСТИҚ — 1) бош қўйиб ётиладиган, енбошлаб ёки суяниб ўтириладиган уй ашёси. Жилди газламадан томонлари тенг (мурабба), тўртбурчак ёки думалоқ (болиш) шаклида тайёрланади, ичига пар, пахта, жун солиб тикилади;

2) арава гупчагига қоқилган ёғоч бўлак;

3) обжувоз ўқининг туруми жойланадиган қуйма чўян бўлак, турумларни текис айланишини таъминлайди;

4) Ёстиқ шаклидаги нақш.

Loading...