ЁВМУТ ОТИ

ЁВМУТ ОТИ — салт миниладиган жайдари от зотларидан бири. Туркманларнинг ёвмут қабиласи етиштирган. Бу зотнинг келиб чиқишида араб, мўғул, қозоқи ва ахалтака от зотларининг ҳам таъсири бўлган. Шу от зотларига хос белгилар Ёвмут оти отларида сак,ланиб крлган. Ёвмут оти қуруқ иссиқ ик/шмга мослашгани, ниҳоятда чопқирлиги билан ажралиб туради. Аравага қўшиб ҳам ишлатилади. Ёвмут отининг пешонаси кенг, ўрта бўйли, бўйни узун, кўпинча йўғон. Ёвмут оти, асосан, кулранг, тўриқ, жийрон ёки қорача бўлади. Ёвмут оти айғирларининг қарчиғайигача бал. 152,4 см, кўкрак қафаси айланаси 163,6 см, гавдасининг уз. 151,2 Ёвмут от зоти. см, поччасининг айланаси 18,5 см, бияларининг қарчиғайигача бал. 148,0 см, гавдасининг уз. 149,0 см, кўкрак қафасининг айланаси 164,0 см, поччасининг айланаси 17,9 см. Асосан Туркманистон, Эронда боқилади. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда ҳам учрайди.

Loading...