ЁВВОЙИ НАША

ЁВВОЙИ НАША (Cannabis ruderalis Janisch.) — тутдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси тик усади, қобирғали, сершох, бўйи 60—150 см. Асосидаги барглари қарамақарши, юқоридагилари кетмакет жойлашган, бармоқсимон кесикли. Эркак гуллари юқори шодаларида, урғочи гуллари юқоридаги барг қўлтиқларида жойлашади. Меваси ёнғоқча, июнь—сент. да гуллаб мевалайди. Уруғидан кўпаяди. Бир тупи 2000 тагача уруғ беради. Уруғлари майда, 2—3° трада униб чиқади. Ниҳоллари апр. да кўкаради. Европа, Осиё, шу жумладан, Ўрта Осиёда тapqалган. Суғориладиган экинлар орасида ўсади. Шунингдек, йўл ёқалари, дала уватлари, боғлар, ташландиқ ерларда учрайди. Ўрилгандан кейин тез усади. Кўпгина зараркунандаларга макон.

Кураш чоралари: чуқур кузги шудгор; экишгача тупроққа ишлов бериш.

Loading...