ЁВВОЙИ ТОК

ЁВВОЙИ ТОК — мoшссимонлар оиласининг ҳар хил туркумларига мансуб чирмашиб ўсувчи ёввойи турлар (ёғочсимон лианалар);

1) урғочи ток тур кум и (Parthenocissus) — гули икки жинсли ёки сохта икки жинсли (тугунчаси ривожланмаган, чангчилари пуштсиз), меваси майда, кора, 1 — 3 дона уруғли. Новдадаги учки жингалаклари кенгайган доирасимон булганидан ўсимлик, тош, девор ва б. га чирмашиб усади. Шим. Америка ва Осиёда 15 тури бор. Узоқ Шаркда уч қиррали урғочи ток (P. trucuspidata) усади, 5 тожбаргли тури (P. quinquefolia) ва боғ ёввойи токи (P. inserta) турлари манзарали ўсимлик сифатида истироҳат боғларида ўстирилади. Бу турларнинг мураккаб панжасимон барглари кузда қизил рангга киради, қурғоқчилик, 40° иссиққа ва 30° совуққа, филлоксера зараркунандасига ва замбуругли касалликларга чидамли;

2) чи н ёввойи ток ёки ампелопсис (Ampelopsis) — гули турли жинсли, бир уйли, гултожбарги бешта, баъзан тўртта. Мевалари майда, ейишга яроқсиз, оқ, кўкимтир ёки тўқ сариқ. 2—4 та уруғи бор. Асосан Шим. Америка ва Осиёда 20 га яқин тури учрайди. Узок, Шаркда 3 тури, Тожикистон тоғларида 1 тури ўсади. Тожикистонда ўсадиган қисқа гулбандли (A. brevipedunculata) тури чирмашиб ўсувчи манзарали ўсимлик сифатида маданийлаштирилган;

3) Vitis токининг ёввойи турлари — гуллари турли жинсли, икки уйли, ақёнда икки жинсли, гули очилганда қалпоқчасимон кўринишдаги гулкосаси тўкилиб тушади. Мевалари майда, кора. Осиё ва Европада тарқалган. 7 тури учрайди. Ўрта Осиёда Копетдоғда ўсади. Ёввойи ўрмон токи (V. silvestris) маданий ток (V. vinrfera)ra жуда яқин (ундан бир жинсли, икки уйли гуллари билан фарқ қилади), совуққа ва қурғоқчиликка чидамли. Ёввойи амур токи (V. amurensis) совуққа ниҳоятда чидамли, селекция ишларида маданий токнавлари учун пайвандтак сифатидаҳамда дурагайлашда фойдаланилади.

Жамолиддин Файзиев.

Loading...