ЁЙ ПЕЧИ

ЁЙ ПЕЧИ — металл ва б. материалларни эритиш учун электр ёйи иссиқлигидан фойдаланиладиган электр печи. Биринчи марта 1898—1901 й. ларда Францияда П. Эру, Италияда Э. Стассанолар саноатда қўллашган. Қиздириш усулига кўра, бевосита ва билвосита қиздириладиган ҳамда ёйи берк печларга бўлинади. Бевосита (тўғридантўғри) қиздириладиган Ёй печида ей электродлар ва қиздириладиган жисм орасида ёнади (раем, а). Билвосита қиздириладиган Ёй печида ей электродлар орасида, қиздириладиган материаллардан бир оз нарида ёнади; бунда иссиқлик ёйдан нурланиш орқали узатилади (раем, б). Ёйи берк печларда ей электродларни қуршаб олган қаттиқ шихта қатламлари остида ёнади (раем, в); бунда шихта ёйдан ажралиб чикадиган иссикдик бн, шунингдек, шихтадан ток ўтаётганда ҳосил бўладиган жоул иссиқлик билан қизийди. Бевосита қиздириладиган Ёй печи кенг тарқалган бўлиб, унда кўпинча пўлат эритилади. Ёйи берк печларда рангли металлар, ферроқотишмалар, электр корундлар ва б. эритилади. Бевосита киздириладиган Ёй печининг ҳажми 360—400 т бўлиб, металл ва шлакни юклаш ёки бўшатиш вақтида оғдирилади. Булардан ташқари электроди сарф қилинадиган (қайта эритиладиган металлдан тайёрланади) ва электроди сарф қилинмайдиган (вольфрам ёки графитдан тайёрланади) вакуумли Ёй печи бор. Бундай печлар металл ва қотишмаларни вакуумёй ёрдамида қайта эритишда қўлланилади. ЕЙ РАЗРЯД — электродлар орасида (газларда) рўй берадиган электр разряд. Кумир ёки металл электродлар орасида ҳосил бўладиган вольта ёйи Ё. р. га мисол бўлиши мумкин. Иккита кумир электрод орасида ҳавода Ёй печи содир бўлаётганини биринчи марта 1802 й. да рус олими В. В. Петров ва ундан мустасно 1808 й. да ҳинд олими Г. Девилар кузатишган. Электр манбаига уланган иккита кумир электрод бирбирига яқинлаштирилганда чўғланади ва катодцан электронлар чиқа бошлайди. Электродлар бирбиридан узоклаштирилганда улар орасида ёрқин ёй ҳосил бўлади. Электродлар (асосан, катод)нинг траси 3000—3600 К га етади. Газ босими 20 атм га етганда ёй траси 6000 К га яқинлашади. Ёйнинг юқори траси туфайли ионланиш рўй беради. Шунинг учун электродлар орасида яхши электр ўтказувчанлик пайдо бўлади. Бундан ташқари, электрон эмиссия туфайли катодга яқин соҳа қаршилиги кичик бўлади. Булар кичик кучланишда ҳам электродлар орасида Ёй печи юз беришига сабаб булади. Электродлар жуда (бир неча см гача) яқинлашганда Ёй печи кучланиши 40—50 В га етади. Ёй печидан электротехника, электр пайвандлаш, ёй иечларида металл эритишда, газ разрядли ёруғлик манбаида, плазматронлар, люминеспент лампалар, газотрон ва б. да фойдаланилади.

Loading...