ЁЙИЛУВЧАНЛИК

ЁЙИЛУВЧАНЛИК — қаттиқ жисмлар (мас, металл ва қотишмалар)нинг механик кучланиш ва узгармас (статик) нагрузка (юк, куч) таъсирида секинаста узлуксиз пластик деформацияланиши (қ. Деформация). Ё. ҳодисаси бир неча юз йиллар олдин сезилган. Бироқ металл ва қотишмалар, резина, шишаларнинг Ёйилувчанлик хоссалари 1940 й. лардан бошлаб изчил равишда текширила бошланган. Техниканинг ривожланиши билан юқори тра ва нагрузкада ишлайдиган машина деталлари (буғ ва газ турбиналари, реактив двигателлар ва ракеталарнинг диск ва кураклари)нинг Ёйилувчанлик хоссалари аникланган. Натижада бу деталларни махсус конструкцион материаллар (оловбардош қотишмалар)дан тайёрлашга тўғри келди. Ёйилувчанлик фақат юқори тралардагина эмас, балки паст траларда ҳам вужудга келади. Мас, кадмийда — 269° да, темирда — 169° да Ёйилувчанлик сезилади. Суюкданиш траси паст бўлган металлар (қўрғошин, алюминий), бетон, ёғоч, резина, каучук, пластмассаларда Ёйилувчанликни хона трасида ҳам кузатиш мумкин. Бетонга хос Ёйилувчанлик унинг канчалик янгилигига боғлиқ бўлади. Металл ва қотишмалардаги Ёйилувчанликни чўзиш, бураш ва эгиш усули билан аниқлаш мумкин. Булардан энг кенг тарқалгани чўзиш усулидир. Бунда синаладиган металлдан намуна тайёрланади ва унинг икки учини қисқичларга маҳкамлаб, печга киритилади ва зарур трагача қиздирилади. Намунага узгармас нагрузка узоқ таъсир эттирилади. Тра термоэлектрик пирометр бн, деформация эса махсус асбоб билан улчанади. Ўзгармас нагрузка қанча кичик бўлса, Ёйилувчанлик шунча секин боради ва намуна шунча узок, вақтга чидайди. Металл ва қотишмаларнинг узоқ давом этадиган ўзгармас нагрузкага қаршилик кўрсатиш хоссаси унинг Ёйилувчанлик чегараси деб аталади. Металларнинг юқори традаги механик хоссалари уларнинг Ёйилувчанлик чегараларига боғлиқ. Машиналарнинг юқори трада механик нагрузкаларда ишлайдиган деталлари учун Ёйилувчанликнинг аҳамияти катта.

Loading...