ЁЙСИМОН ПАРДА

ЁЙСИМОН ПАРДА (iris) , рангдор пар да — кўз соққаси томирли пардасининг олд қисми; киприюш танадан бошланади. Рангдор парда олдинда қорачиқ тешигида тугайди, унинг олдинги юзаси кўз соққасининг олдинги бўшлиғига, орқа юзаси кўз гавҳари бўшлиғига қараган. Ёйсимон парда рангли бўлиб, мугуз (шох) парда орқали кўриниб туради. Парда таркибидаги пигментлар микдорига қараб кўз ҳар хил рангли (қора, жигарранг, кўк ва ҳ. к.) бўлиб товланади, пигмент бўлмаган рангдор парда кизил бўлиб кўринади. Кўз қорачиғи қирраларида айланасига жойлашган мускул қисқариб, қорачиқни торайтирса, узунасига жойлашган мускул кенгайтиради. Ёйсимон парданинг орқасида тиниқ, икки томони қавариқ линза — кўз гавҳари бор.