ЁЗГИ ТЕРМИК ДЕПРЕССИЯ

ЁЗГИ ТЕРМИК ДЕПРЕССИЯ — тропосферанинг қуйи қисмидаги паст босимли зонада юз берадиган синоптик ҳодиса; булутсиз иссиқ обҳавода рўй берадиган циклонларнинг ҳаракати туфайли келиб чиқади. Марказий Осиёнинг жан. шарқида содир бўлади. Одатда, 2—3 кун, баъзан, бутун табиий синоптик даврга чўзилади. Айрим йилларда Ёзги термик депрессия бир хилда такрорланмайди, аммо қанча тезтез вужудга келиб, узок, давом этеа, ёз шунча иссиқ келади. Оддий шароитда Марказий Осиёнинг текислик ва тоғ олди қисмларида ҳавонинг энг юқори ҳарорати ёзда 35—40° гача кўтарилса, Ёзги термик депрессия авжига чиққан пайтларда воҳаларда 43—45° гача, чўлларда 48—50° гача кўтарилади. Чўлларда ҳавонинг кучли исишидан Ёзги термик депрессия вужудга келади.

Loading...