ЁЗИ БИЛАН ЗЕБО

«ЁЗИ БИЛАН ЗЕБО» — ўзбек халқ достони. Достонда чорвадор Поёндабойнинг қизи Зебо билан хизматкор Ёзининг ишқий саргузаштлари акс этган. Меҳнат ва муҳаббат, вафо ва садоқат туйғулари, севгида мард, саботли бўлиш, инсон эрки, бахтсаодати учун кураш ғоялари б-н чатишиб кетади. «Ёзи билан зебо билан 3.» парчалари деҳқончилик билан боғлиқ ишларда меҳнат қўшиқлари сифатида куйланади. Достон ўзининг халқчил руҳи, инсонпарварлик ғоялари билан тингловчи ва ўқувчиларга маънавий ва ахлоқий завқ бағишлайди. Бу достон парчаларини куйловчилар ёзигўй, ёзичи, ёзикаш деб аталади. Йигирмадан ортиқ варианти ёзиб олинган. Нисбатан тўла варианти Қодир бахши Раҳимовга тааллуклидир (1936— 86). Достоннинг бир неча нусхалар асосида тайёрланган йиғма варианти нашр қилинган (1962).

Loading...