ЁЗИШМА СИРЛИГИ

ЁЗИШМА СИРЛИГИ — инсоннинг конституциявий ҳуқуқларидан бири. Ёзишма сирлиги почта ва телеграф орқали барча жўнатмалар (хатлар, телеграммалар, посилкалар, ўтказмалар), телефонда сўзлашув ва б. хабарларнинг дахлсизлигини; ёзишма ва хат-хабарларни очиб кўриш ва улар мазмунини ошкор этиш тақиқланишини билдиради. Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиботини ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида қонунда кўзда тутилган ҳоллардагина Ёзишма сирлигини чеклашга йўл қўйилади. ЎзР Конституцияси 27-моддасига биноан, қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, ҳеч ким ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

Loading...