ЁЗЁВОН

ЁЗЁВОНФарғона вилоятидаги шаҳарча (1974 й. дан). Ёзёвон тумани маркази. Ёзёвон номи ёзи ёвон, яъни ёзги чўл, текислик маъносини билдиради. Ё. Фарғона ш. дан 30 км, яқин т. й. ст-яси — Марғилон (22 км). Аҳолиси 10,9 минг киши (2000); Умумий таълим мактаблари, 1 коллеж, 2 лицей, 3 кутубхона, 2 касалхона, 3 тиббий пункт, алоқа бўлими, музей, бозор, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кичик ва хусусий корхоналар бор. Қўқон, Фарғона, Наманган ш. ларини бирлаштирувчи автомобиль йўллари ўтган.

Loading...