ЮАНЬ

ЮАНЬХитой Халқ Республикасининг пул бирлиги. 1 Ю. =10 цзяо=100 финям. Халқаро ифодаси ОГУ. Ю. 1835 й. дан кумуш тангалар кўринишида зарб қилина бошлаган. 1933 йил март ойига қадар Хитойда лян (14—19-асрларда муомалада бўлган кумуш валюта) пул бирлиги сифатида ишлатилган. Божхона божлари ва солиқлари Юаньда ҳисобкитоб қилинган. 1948 йилда Хитой халқ банки ташкил топганидан кейин ггул ислоҳотлари ўтказилди. 1955 йилга . келиб эски пуллар янги пулларга 10000:1 нисбатда алмаштирилди. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари=8,28 Юань ; Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган курс бўйича 1 Ю. = 132 сўм 87 тийин (2005, май).

Loading...