ЮДАХИН Константин Кузьмич

ЮДАХИН Константин Кузьмич (1890.31.5, Орск 1975.22.2, ҳоз. Бишкек) — шарқшуностуркийшунос олим. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1952), Қирғизистон ФА акад. (1955), проф. (1940), филол. фанлари д-ри (1949). Қирғизистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Туркистон ўқитувчилар семинариясини (Тошкент, 1910), Ўрта Осиё ун-тининг шарқ ф-тини тугатган (1925). Манкент, Қорабулоқдаги рустузем мактабларида ўқитувчилик қилган (1910— 15), Синьцзянда илмий сафарда бўлган (1915—20); Ленинградда Шарқшунослик ин-тида ўзбек, уйғур, қозоқ ва қирғиз тиллари ўқитувчиси (1925—32), Москва шарқшунослик ин-тида уйғур тили кафедраси мудири (193244), Қирғизистон ФА (СССР ФА филиали) Тил ва адабиёт институти илмий ходими (1944—52), Қирғизистон давлат пед. институти (1946—51), Фарғона пед. институти (1952—54) проф., Қирғизистон унтида маслаҳатчи проф. (1955 йилдан).

Юдахиннинг илмий ишлари ўзбек, уйғур, қирғиз тиллари тарихи, лаҳжа ва шеваларини, уларнинг генезиси ва ўзаро алоқасини, мазқур туркий тилларнинг бошқа оиладаги тиллар билан муносабати, туркий тиллар ёзуви, лексикографияси ва терминологиясини ўрганиш масалаларига бағишланган. Юдахин биринчи бўлиб ўзбек тили шеваларини ўрганган, ўзбекчарусча (араб алифбосида; Т., 1927), қирғизчарусча (М., 1940) луғатларни тузган олимлардандир. Унинг 1965 йилда Москвада нашр этилган «Қирғизча-русча луғат»и Давлат мукофотига сазовор бўлган (1967).

Loading...