ЮЕБАНЬ

ЮЕБАНЬ — мил. ав. 2-асрда Тарбағатойда ўтроқлашган ҳунлар; кейинчалик Еттисув томон силжиганлар. 5-асрда уйғурлар томонидан тобе этилиб 4 та қабилага (чуюс, чуми, чумугунь, чубань) бўлиниб кетган. 6—10-асрлардаги Хитой тарихчиларининг ёзишича, Юебаньлар усунлардан шим. ғарбда яшашган. Уларнинг туркий бўлгани тахмин этилади, чунки хитойлар Ю. ларни ҳунларнинг авлоди эканликлари, уларнинг урф-одатлари ва тиллари гаогюйлар (уйғурлар) билан бир хил эканлигини айтишган.

Loading...