ЮЕЧЖИ

ЮЕЧЖИ, юэчжи, юйчжи, ёвчи, қадимий ўқилишда — рутзиё, рузие — мил. ав. 11-асрда Дуньхуан (Даштиота) ва Чиланьшан (Наньшан) тоғлари атрофида туркий (қавмди) томонидан барпо этилган давлат (тарцхий адабиётларга этник ном сифатида кириб қолган) номи. Мил. ав. 3-асрда ушбу давлат ҳунлар томонидан тугатилган. Мағлуб давлат аҳолиси — Ю. ликларнинг катта қисми Или ва Фарғона водийси орқали ҳоз. Афғонистон томонга кўчиб борган. Янги жойда улар ўз давлатларини ташкил этиб қўшни ҳудудларни эгаллаб олишган. Хитой манбаларида бу давлат Улуғ юечжи (Даюечжи) давлати деб номланган. Асл масканлари — Даштиота (Дуньхуан) билан Чиланьшан, қолганлари эса «Кичик юечжи» («Сяо юэжи») деб аталган. Хитой манбаларида Бақтрия, Кушон, Эфталийлар давлатларини «улуғ Юечжи лар» барпо этганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Айрим тадқиқотчилар улуғ Юечжиларни тохарлар деб аташади. Бақтрияни эгаллаган улуғ Юечжилар бу ҳудудни қуйидаги 5 ёбғулик (жабғулик)ка бўлиб идора этишган. Булар хитой тилида шундай аталган: 1) Вахан (Сюми), маркази — Мўченг шаҳри;

2) Шуангми (Сямака), маркази — Шуангми шаҳри;

3) Кушон (Гуйшуанг), маркази — Кандут (Хуцао) шаҳри; 4) Парван (Сидун), маркази — Бичжу шаҳри;

5) Думи ёбғулиги. Юз йил ўтгач, Кушон ёбғулиги 5 ёбғуликни бирлаштириб Кушон подшолигита асос солган. Хитой манбаларида бу давлат «Улуғ Юечжи давлати» деб аталган.

Хитой манбаларида дастлаб ҳунлар томонидан қайд этилган «улуғ Юечжи» атамаси, қадимий ўқилиши жиҳатидан «улуғ гет қабиласи», «маҳогетқабиласи», яъни «массагет қабиласи»га мос келади.

Абдулаҳад Хўжаев, Абдухолиқ Айтбоев.

Loading...