ЮЖНО-САХАЛИНСК

ЮЖНО-САХАЛИНСК (1905 йилдан 1946 йилгача — Тоехара) — РФ Сахалин вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Сахалин оролининг жан. қисмида жойлашган. Т. й. чорраҳаси. Аҳолиси 175,1 минг киши (2002). Тепловозвагон таъмирлаш, экспериментал таъмирлашмеханика, автомобиль таъмирлаш, балиқни қайта ишлаш здлари, уйсозлик, мебель ктлари, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб турибди. Пед. инти, бир қанча ўрта махсус билим юртлари, РФ ФА Сибирь бўлимининг Сахалин комплекс илмий тадқиқот инти, 2 театр (шу жумладан, драма театри), ўлкашунослик музейи бор.

Loading...