ЮК АЙЛАНМАСИ

ЮК АЙЛАНМАСИтранспорт ишининг асосий иктисодий кўрсаткичларидан бири, муайян даврда ташилган юклар оғирлиги (ҳажми) ни ташилган масофага кўпайтмасидан иборат. Нетто ткм (денгиз транспортида тоннамиль, 1 миль — 1,852 км) билан ўлчанади. Мамлакат миқёсида Юк айланмаси кўрсаткичлари ҳар бир транспорт тури бўйича алоҳида ҳисобланади. Юк айланмаси муддатларига кўра, суткалик, ойлик, чораклик, ярим йиллик ва бир йиллик қилиб ҳисобга олинади. Чораклик Юк айланмаси, одатда, нотекис бўлиб, унга баъзи юкларни ташишнинг мавсумийлиги ва бошқалар таъсир қилади. Шунингдек, Юк айланмаси транспорт воситаларининг юк кўтариш, олиб юриш қобилияти, ундан фойдаланиш усули, ўртача иш вақти, қатнаш масофаси, ортиштушириш ишларининг механизациялашгани ва бошқаларга ҳам боғлиқ. Ўзбекистонда жами транспорт турларида Юк айланмаси 63,3 млрд. ткм ни, шу жумладан, т. й. транспортида 19,1; автомобиль транспортида 9,6; қувур транспортида 34,6 млрд. ткм ни, ҳаво транспортида 95,3 минг ткмни (2003), сув транспортида 0,3 млн. ткм (2002) ни ташкил этди.

Садир Салимов.

Loading...