ЮКАТАН

ЮКАТАН — Мексикадаги штат, Юкатан я. о. нинг шим. қисмида. Майд. 39,3 минг км2. Аҳолиси 1,6 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Мерида шаҳри Рельефи оҳактошлардан тузилган текислик, бал. 250 м гача бўлган қирлар учрайди. Сув билан таъминлашда карст қудукларнинг аҳамияти катта. Иқлими тропик иклим, йиллик ёғин 900 мм, жан. да 1200 мм гача. Шим. да барг тўкувчи тропик, жан. да доим яшил мўътадил нам ўрмонлар бор. Иқтисодиётининг асосини плантация хўжаликлари ташкил этади. Хенекен толаси экспорт қилиш учун агава ўстирилади. Шунингдек, маккажўхори, шоли, дуккаклилар, шакарқамиш, тамаки экилади, банан плантациялари бор. Тўқимачилик (хенекен толасини қайта ишлаш), озиқ-овқат ва металлсозлик саноати корхоналари мавжуд. Туризм ривожланган. Юкатан ҳудудида майя халқининг кўплаб маданий ёдгорликлари сакланган.

Prev Article

ЮКАТАН

Next Article

ЮКЛАМА