ЮКСАК УСИМЛИКЛАР

ЮКСАК УСИМЛИКЛАР — эволюцион тараққиёт натижасида мураккаб морфологик тузилишга эга бўлган, танаси поя ва баргга дифференцияланган ўсимликлар. Уларда кўп ҳужайрали муртак (эмбирион) ҳосил бўлади. Юксак усимликларга хос белгилардан бири жинсий (гаметофит) ва жинссиз (спорофит) наслларнинг галланишидир. Юксак усимликлар 3000 га яқин турдан иборат 9 бўлимни ўз ичига олади. Буларга: риниотоифалар зостерофилтоифалар, йўсинтоифалар, плаунтоифалар, псилотоифалар, қирқбўғимтоифалар, қирққулоқтоифалар, қарағайтоифалар, магнолиятоифалар киради. Юксак усимликлар танасининг мураккаб тузилганлиги, ерда ўсишга мослашганлиги, жинсий ва жинссиз кўпайиши билан тубан ўсимликлардан фарқ қилади. Юксак усимликлар спорофитида кўп ҳужайрали спорангийлар ҳосил бўлиб, уларда ҳаракатсиз споралар етишади. Гаметофитшха жинсий органлар пайдо бўлади. Спорофит, одатда, барг, поя ва илдизга бўлинган. Кўпинча Юксак усимликларда ўтказувчи тўқимаксилема ва флоэма ривожланган. Эпидермис, кутикула ва баргида оғизчалар бўлиши Юксак усимликлар учун хос. Юксак усимликлар бирорта денгиз сувўтларидан келиб чиққан, деб тахмин қилинади. Юксак усимликларнинг қазилма қолдиқлари силур давридан маълум.