ЮЛДУЗ ТУРКУМЛАРИ — юлдузларни топиш ва белгилашни осонлаштириш учун осмон гумбазининг шартли равишда ажратилган қисмлари; энг ёрқин юлдузлар ҳосил қилган ўзига хос шакллар. Улар афсонавий қаҳрамонлар (мас, Геркулес, Персей, Эридан ва бошқалар), ҳайвонлар (Илон, Катта ит ва бошқалар) ва нарсалар (мас, Мезон, Калқон ва бошқалар)нинг номи билан аталган. Юлдуз туркумларининг энг ёрқин юлдузлари юнон ҳарфлари (а, р у ва ҳ. к.) билан белгиланиб, бу ҳарфлар ёнига юлдуз туркумининг номи ёзилади (мас, Аравакашнинг а си), равшанлиги пастроқ юлдузлар лот. ҳарфлари ва рақамлари билан белгиланади. Бутун осмон гумбази 88 та Юлдуз туркумларига бўлинган.