ЮЛДУЗЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ

ЮЛДУЗЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИвақт ўтган сари юлдузларнинг физик параметрлари ва кимёвий таркиблари ўзгариб бориши. Турли эволюция босқичидаги юлдузларнинг физик параметрларини таққослаб кўриш асосида ўрганилади. Гравитация (тортишиш) кучлари таъсирида юлдузлар орасидаги газ ва чангларнинг конденсатланиши оқибатида протоюлдузларнинг ҳосил бўлиши, сиқилувчан юлдузлар марказида термоядро энергия манбаи пайдо бўлиши, айрим юлдузларнинг гигант юлдузларга ёки митти юлдузга айланиши, массаси катта юлдузларнинг гравитацион коллапси (нейтрон юлдуз ёки қора ўра ҳосил бўлиши билан юз беради) каби ҳодисалар Юлдузлар эволюциясининг босқичлари ҳисобланади. Юлдузлар эволюцияси доим юз бериб турадиган узлуксиз жараёндир.

Loading...