ЮЛДУЗЛАР ТЎДАСИ

ЮЛДУЗЛАР ТЎДАСИ — ягона протоюлдузда туғилган бир неча юздан бир неча юз минггача юлдузларнинг физик ва динамик боғлиқ бўлган системаси. Юлдузлар тўдаси шакли, ёши ва массаси бўйича тарқоқ ва шарсимон турларга бўлинади. Юлдузларнинг тарқоқ тўдалари нисбатан ёш (=107 +10* йил), массалари =10» Қуёш массасига тенг. Улар Галактикамизнинг текислик ташкил этувчи объектларидан ҳисобланиб, унинг диск қисмида жойлашган. Шу кунгача 2000 дан ортиқ тарқоқ Юлдузлар тўдаси аниқланган. Аслида улар 20 мингтага яқин бўлиб, асосий қисми юлдузлараро газ ва чанг туфайли кузатилмайди. Тарқоқ тўдалар Сомон Йўлицат спирал тармоқларда жойлашган. Бу тўдалар Герцшпрунг — Рессел диаграммасининг бош кетмакетлиги юлдузларидан ва қисман гигантлардан иборат. Юлдузларнинг шарсимон тўдалари Галактикамизнинг энг қадимги объектлари ҳисобланади. Улар массаси 104 — 106 Қуёш массаси атрофида бўлиб, Галактиканинг галоси (ёруғлик халқаси) да бир оз балж қисмида жойлашган. Шарсимон тўдалар асосан, қизил гигант, қисқа даври цефеидалар, бош кетмакетликнинг қуйи қисмига тааллуқли юлдузлардан иборат. Галактикамизда шарсимон тўдалардан 150 га яқини топилган, жами эса 200—250 та бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади.

Loading...