ЮЛДУЗЛИ ОСМОН

ЮЛДУЗЛИ ОСМОН — тунда осмон гумбазида кўринадиган ёритқичлар тўплами. Осмоннинг тунги ярмисида оддий қўз билан тахм. 2,5 мингта юлдузни (6юлдуз катталигигача) кўриш мумкин, уларнинг кўпчилиги Сомон Йўли ва унинг яқинида жойлашган. Телескопдан фойдаланиб кўпроқ юлдузларни кўриш мумкин.

Осмон гумбазидан зарур юлдузларни топишни осонлаштириш учун Юлдузли осмонни ҳар бир соҳадаги энг равшан юлдузларини тўғри чизиқлар билан бирор шаклга ўхшатиб хаёлий тушунтириб, юлдуз туркумлари деб номланувчи соҳаларга тақсимлаш мумкин қ(. Юлдузлар). Турқумларнинг номлари қисман юнон афсоналари (мас, Андромеда, Персей, Пегас), қадимий халқларнинг деҳқончилик, чорвачилик, овчилик (Ҳўкизбоқар, Балиқ, Қуён, Ўқёй) номлари билан боғланган. Кейинчалик уларга техника ривожланиши билан боғлиқ номлар берила бошланди (мас, Секстант, Микроскоп). Ҳрзир жами 88 та юлдуз туркумларининг номлари бор, уларнинг орасидаги чегаралар 1930 йилда Халқаро астрономик кенгаш томонидан тасдиқланган. Юлдуз туркумларидаги равшан юлдузлар, одатда, юнон ҳарф ва сонлари билан белгиланади. Айрим юлдуз турлари махсус белгиларга эга (мас, ўзгарувчан юлдузлар кичик лотин ҳарфлари билан белгиланади). Бир қатор юлдузлар хусусий номларига эга (Алтоир, Арктур, Вега, Сириус). Юлдузларнинг кўпчилиги эса ушбу юлдуз ҳақида маълумотлар берилган жадвал (каталог) номи ва ундаги тартиб сони билан белгиланади.

Юлдузли осмонда, юлдузлар тўдаси, юлдуз ассоциациялари, галактик туманликлар, галактикалар, квазарлар, галактикалар тўдалари ва бошқаларни; Қуёш системасига кирувчи жисмлар: сайёралар, сайераларнинг йўлдошлари, кичик сайёралар, кометалар, сунъий космик объектларни; Ер сунъий йўлдошлари ва космик зондларгш кузатиш мумкин. Ернинг ўз ўқи атрофида, шу билан бирга, Қуёш атрофида айланиши сабабли, осмон гумбазининг суткалик кўринма ҳаракатланиши ҳамда Қуёшнинг юлдузлараро йиллик кўринма силжиши туфайли Юлдузли осмон кўриниши мунтазам ўзгариб туради.

Loading...