ЮЛҒУН

ЮЛҒУН, жинғил — юлғундошлар оиласига мансуб дарахт ёки буталар туркуми. Жанубий Европа, Жанубий Африканинг чўл, чала чўлларида ва Осиёда (Ҳиндистонгача) 54 тури тарқалган. Россиянинг жануби, Кавказ, Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг дарё ва сой бўйларида, тўқай ўрмонларида, чакалакзорларда, кўл ва денгиз қирғоқларида учрайди. Ўзбекистонда Андросов Юлғуни (Т. Апдго880Уи), жинғил (Т. 1аха), бунге Юлғуни (Т. Ъип§е1), эгик Юлғун (Т. Ш8рю1а) ва шаҳрик. 12 тури ўсади. Узбекистонда 250 минг га Юлғун чангалзорлари бор. Бутасимон Юлғуннинг бўйи 1—3 м, дарахтсимонлариники 6 — 8 м. Барглари майда тангача ёки қипиқсимон, гуллари майда оқ, оч пушти, бинафша ранг, узун шингилсимон тўпгулга йиғилган. Меваси 3—5 паллали кўсакча. Юлғун ёруғсевар, қурғоқчиликка, шўрхокка, захликка чидамли ўсимлик. 40—50 йилгача яшайди. 40,2° совуққа бардош беради. Юлғун ёқилғи, кўчма қумларни мустаҳкамлаш учун экилади, ёғочидан токарликда ва ўймакорлик ишларида фойдаланилади, новдасидан турли буюмлар тўқилади. Пўстлоғида бўёвчи ва ошловчи моддалар бор. Юлғун яхши асал берувчи ўсимлик, баъзи турлари манзарали. Тез ўсади, уруғи, илдиз бачкиси ва қаламчаларидан кўпайтирилади.

Loading...