ЮЛҒУНДОШЛАР

ЮЛҒУНДОШЛАР — икки уруғпаллали ўсимликлар оиласи. Ўрта бўйли дарахт ёки бута, баъзан чала буталардан иборат. Барглари (кўпинча редукцияланган) навбатлашиб жойлашган, майда, одатда, бигизсимон ёки тангачасимон. Гуллари майда, икки жинсли, тўпгули шингилсимон ёки рўваксимон. Европа, Осиё, Африкада 3—4 туркуми, 120 га яқин тури тарқалган. Асосан, шўрхок ерларда, чўл ва чала чўллардаги сув ҳавзалари қирғоқларида ҳамда тоғларнинг қуруқ ён бағирларида ўсади.

Loading...