ЮМОР

ЮМОР (лот.) — кулги билан хайрихоҳликни ўзида мужассам этган комиклик тури. Бадиий адабиётга мансуб юмористик асарда ёзувчи ижтимоий ҳаётдаги, шахсий турмушдаги, хусусан, айрим кишилардаги баъзи камчиликнуқсонлардан кулиб, уни танқид қилади. Бунда ёзувчи танқид қилинаётган объектнинг йўқотилишига тарафдор эмас, унга ачинади, ундаги мавжуд камчиликнинг тузалишини истайди. Енгил танқид, ҳазил руҳи билан Юмор сатирадян фарқ қилади. Сатирик асарда ижтимоий ҳаёт ҳодисалари заҳарханда кулги орқали фош этилса, характердаги нуқсонлар ҳазилмутойиба, киноя билан танқид қилинади. Сатирада Юмор унсури бўлганидек, Юморда ҳам сатира унсури бор. Ҳар қандай жиддий асар (роман, қисса, ҳикоя, достон, шеър ва шаҳрик.)да, халқ ижоди намуналарида ҳам Юмор бўлади. Ғарб адабиётидаги асосий намояндалари Сервантес, Л. Стерн, Ч. Диккенс, Н. В. Гоголь, М. Твен; ўзбек адабиётида эса Муқимий, Ғ. Ғулом, А. Қаҳҳор, С. Аҳмад ва бошқалар Тасвирий санъатда Юмор воқеа, нарса, жонивор, айниқса, кишиларнинг хаттиҳаракати кулгили тасвирланган, енгил танқид этилган, умуман кўриниши, иши ҳазилмутойиба тарзида кўрсатилган тасвир (кўпинча графика асари)дир.

Loading...