ЮНАЙТЕД ПРЕСС ИНТЕРНЭШОНАЛ

«ЮНАЙТЕД ПРЕСС ИНТЕРНЭШОНАЛ» (ЮПИ) — АҚШ информация агентлиги. Дунёдаги энг йирик агентликлардан. 1958 йил Юнайтед пресс (1907) ва Интернэшонал Ньюс Сервис (1909) америка агентликларининг бирлашишидан ташкил топган. Марказий аппарати Нью-Йоркда. АҚШда ва жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида мухбирлари ҳамда махсус бюролари бор.

Loading...